Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Устоз меҳри а соз сеҳри билан

27.06.2014
55 марта ўқилди
Устоз меҳри а соз сеҳри билан

Мурғак қалбимда мусиқага уйғонган меҳр-муҳаббат мени аввал мусиқа мактабига, кейинчалик мусиқа коллежига, ундан сўнг Ўзбекистон Давлат консерваториясига етаклади. Очиғи, Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олиш мен учун катта шараф ва бахт эди. Орзуимга етдим. Бу даргоҳда мусиқа илмининг билимдонлари, ўз касбининг чин маънодаги фидойилари қўлида ўқияпман, санъат сирларини пухта эгаллашга, ўрганишга интиляпман.

Бизга Ўзбекистон халқ хофизи Маҳмуджон Тожибоев, Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Замира Суюнова, доцент Салоҳиддин Азизбоев, Шомаҳмуд Шораҳмедов, моҳир созандалар Абдураҳмон Холтожиев, Хуршид Орипов, профессор Раҳматилла Самадов, Набижон Қодиров ва бошқа кўплаб фидойи санъат жонкуярлари сабоқ бермоқда.

Авваллари бизга осон бўлиб туюлган бу соҳа, машаққат, меҳнат, катта куч ва шу билан бирга, сабр-тоқат ҳам талаб қилади. Кундан кунга масъулиятим ва ўз ўзимга бўлган қатъий ишончим ортиб борётганини ҳис этаяпман. Негаки, мен халқимизнинг ардоқли санъаткори Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуд Тожибоевдек хассос санъаткорнинг қўлида тарбияландим. “Илмнинг охири бўлмаганидек, санъатнинг ҳам, ҳунарнинг ҳам поёни йўқ”, дейдилар устозим Маҳмуд Тожибоев. Излаганинг сари янгиларини топаверасан.

Маҳмуджон Тожибоев юксак фазилатли инсон. Бағри кенг ва олижаноб, камтарин. Устознинг бир жиҳатлари борки, ҳар бир талабани ўз фарзандларидек ардоқлайдилар, майин оҳангда сўзлашадилар. Ашулаларни ҳам ўта нозиклик билан ўргатадилар. “Санъаткорнинг санъати одобидан кейин туради”. Устоз шу гапни жуда кўп такрорлайди. “Ким ва қайси касб эгаси бўлишдан қатъи назар, энг аввало, одоб-ахлоқли бўлинглар. Айниқса, санъаткорга бу фазилат ниҳоятда муҳим”, – деб уқтирадилар. Негаки, санъаткордан халқ, яъни томошабин андоза олади, унга эргашади. Ҳофизми ё созанда ўзининг одоби, андишаси, муомаласи билан бошқаларга ўрнак бўлиши кераклигини устоз доимо уқтирадилар.

Сабоқ пайтида бизга аввалги санъаткорларнинг ибратли ҳаёт йўллари, уларнинг фазилатлари тўғрисида кўп ҳикоялар айтиб берадилар. Биз ёшлар ибратли ҳикояларни тинглаб, бугунги кунда айрим ёш ижрочилар орасида учраб турган қусур ва камчиликлар тўғрисида мулоҳаза юритгимиз келади.

Дарҳақиқат, “устоз кўрмаган шогирд минг мақомга йўрғалар”, деган мақол бежиз айтилмаган. Буни бугунги санъатдаги айрим салбий ҳолатлар ҳам кўрсатиб турибди. Мақсадим эса Маҳмуджон Тожибоевга ўхшаб, келажакда ёшларга санъат сирларини ўргатишдир.

Теглар:#2014/26

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Самарқанд сеҳрини ҳис этиб...Тиббий сабоқлар

Самарқанд сеҳрини ҳис этиб...

Ер юзининг сайқали Самарқанднинг таърифи етти иқлимга маълум. Айниқса, кун сайин ривож топаётган туризм салоҳияти маҳаллий ва хорижий туризм ишқибозларини ўзига чорламоқда. ”ERIELL

31.03.2023246
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошландиСаломатлик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо

15.02.2021101
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022307
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021273