Саҳифага сиғмаган сатрлар

Фарзанд олдида энг муҳими тарбия кўзгусини синдириб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.

* * *

Оиланинг сирини тўрт девор билади.

* * *

– Нега нуқул ифлос жойда юрасан? – деб сўрашибди пашшадан.

– Лойимни ўша жойдан олишган,-дебди пашша ғурур билан.

* * *

Ишончсизликдан гумон пайдо бўлади. Гумондан – хато. Хатони тузатгунча умр ўтиб кетади.

* * *

Эр-хотиннинг бахтли умри иккига бўлинади: бири болалар, иккинчиси набиралар дунёси билан яшаш.

* * *

Хотинининг гапига кирадиган эрдан мардлик кутма.

Ашурали ЖЎРАЕВ

Яна ўқинг:  "Ижтимоий дипломатия" бизга нима беради?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: