Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Британия ҳукумати кўмагида ташкил этилган “Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” халқаро кампаниясининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида “Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига секторлараро ёндашув: миллий тажриба, тажриба ва ютуқлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш учун кураш халқаро кунидан 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунигача давом этадиган “16 кун фаоллик” кампанияси аёлларга нисбатан зўравонликни инсон ҳуқуқларининг энг йирик бузилишларидан бири сифатида ҳал этиш заруратини таъкидлайди.

Давра суҳбатида давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши кураш ҳамда болаларни ҳимоя қилиш тизимларини такомиллаштириш бўйича ютуқ ва муаммолар ҳамда келгуси стратегияларнинг муҳокамаси кўриб чиқилди.

Нигина Абазода,

УНФПАнинг Ўзбекистондаги вакили:

– Гендер зўравонликка қарши курашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш жуда муҳимдир. «16 кун фаоллик» кампаниясининг бошланиши аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга бўлган садоқатимизни тасдиқлайди. Маълумотларга асосланган ва тўпланган тажриба билан бойитилган биргаликдаги ёндашувлар хавфсиз ва адолатли жамиятни яратишнинг калитидир”.

Давра суҳбатида зўравонликдан жабрланганларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар доирасини кенгайтириш, “Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши каби ютуқлар тилга олинди.

Мансурбек Оллоёров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори:

– Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашнинг муҳим босқичида турибди. Бу борадаги ислоҳотларни амалий ва инклюзив ечимлар билан бирлаштириш орқали барқарор ўзгаришларга эришамиз.

Тадбир иштирокчилари секторлараро ҳамкорлик, инклюзив хизматлар кўрсатиш ва маҳаллий жамоаларни жалб этиш заруратини алоҳида қайд этишди.

Ёпилиш маросимида Париж Олимпия ўйинлари чемпиони, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили Диёра Келдиёрова иштирокидаги видео намойиш этилди.

Марям АҲМЕДОВА,

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Xabarlar, yangiliklar, voqealar (2014/37)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: