Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар…

Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган.

Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар соғлигини асраш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида улар мунтазам равишда патронаж ва скрининг текширувларидан ўтказилади.
Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида 35–55 ёшли аёллар скрининг дастурлари билан қамраб олинади. Бунда оила шифокори томонидан 3 йилда 1 марта уларда бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу тоифадаги аёлларда тор соҳа мутахассиси (гинеколог) кўриги, лаборатор ва кольпоскопия каби инс­трументал текширувлар олиб борилади.

45 – 65 ёшли аёлларда оила шифокори томонидан 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади. Бунда уларда тор соҳа мутахассиси (онколог) кўриги, маммографик инструментал текширувлар амалга оширилади.


15 – 49 ёшли хотин-қизларда эса оила шифокори томонидан мунтазам профилактик кўриклар, ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича текширувлар йилда бир марта ўтказилади.

Уларда гинеколог ва бошқа тор соҳа мутахассислари томонидан кўрсатмага асосан кўриклар ташкил этилади. Қоннинг умумий таҳлили лаборатор шароитда текширилиши ҳам скрининг дастурлари доирасига киритилган.
Патронаж хизмати доирасида тиббий бригада дояси томонидан ҳомиладор аёлларда 2 марта – ҳомиланинг 12 ва 32 ҳафталикларида текширув амалга оширилади.

Туғуруқдан кейинги чилла давридаги аёллар эса тиббий бригада дояси томонидан туғуруқхонадан уйга келганда 3 кун ичида, унинг 15- ва 30-кунида – жами 3 марта тиббик кўрикдан ўтказилади.

Шоира АБДУСАТТАРОВА,
Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Яна ўқинг:  “Баркамол авлод – 2017”: Катта спорт байрамига қизғин тараддуд

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: