
Мелатонин – тўлиқ кечки уйқуда ишлаб чиқариладиган гормондир. Мелатониннинг синтези ёруғлиқ даражасига боғлиқдир: нур унинг ишлаб чиқарилишини камайтиради, қоронғулик эса – кўпайтиради.
Мелатонин асосан эпифизда (шишасимон безда) ишлаб чиқарилади. Ундан ташқари, унинг синтези қон ҳужайраларида, буйракда ва ошқозон-ичак трактида ҳам ишлаб чиқарилади. Ёруғлик юқори бўлса, унинг синтези камаяди. Катталарда бир сутка давомида ўртача 30 мкг мелатонин ишлаб чиқарилади. Унинг қонд зардобидаги концентрацияси кечаси кундузгига қараганда 30 баробар юқоридир. Максимал концентрацияси эса кечки соат 2 га тўғри келади. Кечки соатларга мелатонин ишлаб чиқарилишининг 70 фоизи тўғри келади.
Мелатониннинг асосий вазифаси – циркад ритмларни, уйқу ва бедорлик (ухламай юриш) режимларини назорат қилади. Лекин, бундан ташқари, янги тадқиқотлар мелатониннинг бошқа кўпчилик яхши хусусиятларини очишмоқда. У кучли антиоксидант ҳисобланади, организмни стрессга қарши туришини таъминлайди, қариш ва қариш жараёни билан боғлиқ касалликларни секинлаштиради, қон босимини назорат қилади ва, ҳаттоки, ёмон сифатли ўсмалар ривожланишининг олдини олади.
Лаборатор ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, мелатонин етишмовчилигида ҳайвонлар тезроқ қаришни бошлашди: уларда менопауза эртароқ ривожланар эди, озод радикаллар зарарлаган ҳужайралар тўпланарди, инсулинга сезгирлик пасаярди, семизлик ва саратон ривожланарди.
Агар организмда мелатонин кам миқдорда ишлаб чиқарилса, кейинги симптомлар кузатилиши мумкин:
• уйқусизлик, уйқу бузилиши;
• ухлаш ва бедорлик циклларининг бузилиши;
• иммун тизим сусайиши;
• гипертензия ва гипотензия;
• психик адаптациянинг бузилиши;
• қўрқув-депрессив ҳолатлар.
Агар бу симптомлар доимо безовта қилса, сабабини билиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Шифокор сизга таркибида мелатонин бўлган дориларни ёзиб беради.
Иши юқори ақл концентрациясини талаб қиладиганлар дорини эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Мелатонин дорилари гормонал бузилишларда, гормонал терапияда ва аллергияси бор одамларда хавфли бўлиши мумкин. Ундан ташқари қуйидаги касалликларда мелатонинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:
• Аутоиммун касалликлар;
• лимфома;
• лимфогранулематоз;
• лейкоз;
• қандли диабет;
• миелома;
• эпилепсия.
Мелатонин миқдорини табиий йўл билан кўпайтириш мумкинми?
Мелатонин кўпчилик мева ва сабзавотлар таркибида бор – у ҳужайраларни оксидатив стрессда таъсирида зарарланишидан ҳимоялайди. Лекин мелатонин миқдорини овқат ҳисобидан кўпайтириш анча мушкул масала – тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўзгаришлар кам бўлади. Гормон ишлаб чиқарилишининг асосий усули – кун тартибини нормаллаш. Қоронғу хонада куннинг қоронғу пайтида ухлаш – мелатонин ишлаб чиқарилишининг энг яхши услубидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
