Ревматизм хуружида фойдали муолажа

Агар сизни тўсатдан бод (ревматизм) хуружи безовта қилса, ташвишланманг. Ушбу қадимги шифобахш муолажа сизга асқотади. Бунинг учун сизга соз тупроқ (таркибида кремний моддаси мўл бўлган) керак бўлади. Одатда бундай тупроқдан тандирсозлар тандир ясашади. Ундан лой қориб, бироз тиндирасиз ва ошхамирдек юпқа ёясиз. Кейин уни оғриқли соҳага боғлаб, устидан қариқиз гиёҳини ёпасиз. Сўнг унинг устидан жун мато билан ўраб қўясиз.

Ушбу бозиллама (компресс) бир ярим соатдан кейин ечиб олинади. Ўн кун давомида бу муолажани давом эттирасиз. Кейин хаста одам ўн кун дам олади. Ва яна ўн кун муолажа давом эттирилади. Даво курси уч-тўрт марта шу усулда бажарилади. Фақатгина иссиқ кунларда лойдан фойдаланиш мумкин. Бошқа фаслда эса унинг ўрнида картошкани қўллаш керак. Тозаланган ва қирғичдан ўтказилган картошкани пахта ёки зиғир толали мато устига суртиб, оғриқли жойга боғлаб қўясиз. Туни билан бозилламани ечмайсиз. Бу муолажа ҳам худди лойли даво курси каби амалга оширилади. Хаста одам муолажалар оралиғида ўн кун дам олади.

Боднинг ҳуружини олдини олиш учун зарчавали чой ичиш зарур. Бунинг учун (1см) занжабил илдизини қирғичдан ўтказиб, унга яхши ювиб, тозаланган ва қирғичдан ўтказилган лимон пўсти (цедраси)ни соласиз. Кейин устидан бир ош қошиқ зарчава соласиз ва 0.5 л чинни чойнакка дамлайсиз. Чойнакни 15 дақиқага сочиқ билан ўраб қўйинг. Кун давомида уни ичиш мумкин.

Яна ўқинг:  Шифобахш шарбат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: