Тошкентда II Марказий Осиё халқаро экологик форуми бўлиб ўтади

5 июндан 8 июнга қадар Тошкент шаҳрида II Марказий Осиё халқаро экологик форуми (II МОХЭФ) бўлиб ўтади.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ҳукумати вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, дипломатик миссиялар, соҳанинг етакчи экспертлари, экология соҳаси вакиллари иштирок этади.

Тадбирда қуйидаги масалалар муҳокама этилади: қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик; қаттиқ маиший чиқиндиларнинг комплекс бошқаруви; биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва қўриқланувчи табиий ҳудудлар тармоғи ривожи; марказий Осиёда минтақавий сув ҳамкорлиги.

Бундан ташқари, 5-7 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ”да махсус кўргазма ва экологик тоза технологияларнинг “Green Ecology Technologies Central Asia – GETCA 2018” номли бизнес-форуми бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Яна ўқинг:  Фарзандларимиз учун кийим танлаймиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: