Пластикни йўқ қилувчи бактерия топилди
Япониялик олимлар пластикни бир неча кун ичида йўқ қилувчи ферментни яратишди.
Бу бактерия, айниқса, бутилкалар учун қўлланувчи пластикни тез қайта ишлайди.
Олимлар фермент структурасини синтезлай олишган ва у полиэтилентерефталатни (ПЭТ) оригинал бактериядан кўра яхшироқ юта бошлаган. Биологлар бактерия пластикнинг қолган турларини ҳам тезроқ қайта ишлай олиши учун уни янада такомиллаштирмоқчилар.
Келгусида фермент пластикни уни яна қайта ишлаб чиқаришда қўллаш мумкин бўлган ҳосилаларга парчалаши мумкин. Бу билан эса дунёда нефть истеъмоли, зарарли чиқиндилар ва ахлат уюмлари миқдори камаяди. Бундан ташқари ирсий модификациялар ёрдамида ферментни 70 даражадан юқорироқ ҳароратга бардошли экстремофил бактерияларга ўтказиш мумкин. Бундай ҳароратда ПЭТ эрийди ва бундай шаклда 100 марта тезроқ парчаланади.