Кумуш хосияти ва хусусиятлари

XVIII асрдан бошлаб анъанавий тиббиёт соҳасида кумуш билан овқат ҳазм қилиш ва асаб тизими касалликлари даволанган бўлса, ҳозирги кунга келиб эса унинг асосида тайёрланган кўплаб самарали дори-дармонлар ишлаб чиқарилмоқда.

Жумладан, кумуш таркибли дори воситалари ёрдамида кўз, томоқ, тўқималар яраси ва яллиғланиши, шунингдек, саратон касалликлари самарали даволанмоқда. Олимлар инсон учун хавфли бўлган дифтерия (бўғма), терлама ёки бошқа хасталикларни қўзғатувчи инфекциялар (вируслар, бактериялар) кумуш пластинага қўйилса, узоқ яшай олмаслигини аниқлади.

Кумуш ионлари зичлигининг жуда кам миқдорининг бактерицид хусусияти микроб ферментлари фаолиятини издан чиқариб, унинг ривожланишини тўхтатиб қўяр экан. Яъни, бу модда кўплаб ферментлар таркибини ташкил этувчи аминокислота билан бирикиб, микробнинг меъёрий ишлаши учун тўсқинлик қилади.

Мис ёки симоб каби оғир металларнинг ионлари ҳам худди шундай хусусиятга эга. Бироқ, улар заҳарли ва одам танасидан чиқиб кетмайди. Организмга киритилган ортиқча кумуш эса 1-2 ҳафтада чиқиб кетади ва ундаги миқдор меъёрлашади.

Лейкоцит (оқ қон танача)лари кумуш ионларини ютиб, инфекция ўчоғига олиб боради. Оқсил ва кумуш бирикмаси патоген микроб, замбуруғ ёки вирусларни нобуд этувчи хусусиятга эга. Бу бирикма бир вақтнинг ўзида тўқимани қайта тиклайди. Шунинг учун ҳам яралар мавжуд бўлса ёки тана лат еганда жуда фойда беради.

Кумушнинг бактерияларга нисбатан қарши қўлланилиши жуда самарали. Ушбу модда зарарли микроорганизмларни нобуд қилади. Жумладан, карбол кислотасига нисбатан 1750 марта, хлор, фурациллин, марганцовкага нисбатан 3,5 марта самаралироқдир. Агар антибиотиклар 5-10 турдаги бактерияларга қирон келтирса, кумуш 650 турдаги бактерияни нобуд қилади. Шунингдек, организмда фойдали микроорганизмлар сақланиб қолади. Энг асосийси, бактериялар дорилар таъсирига мослашганлиги каби кумуш таъсирига мослаша олмайди.

Организмга узоқ вақт давомида ушбу модданинг кам миқдорда тушиши ғайриоддий касаллик – аргирияни келтириб чиқаради. Яъни, тўқималарда, турли тана аъзоларининг капилляр (қилтомир)лари деворларида секин-секин металл кўринишида тўпланади. Тери ва шиллиқ қаватда йиғилган кумуш кулранг-яшил ёки ҳаворанг товланади. Аргирияни шартли равишда касаллик дейиш мумкин. У ҳеч қанақа оғриқ бермайди, нохушлик туғдирмайди. Яхши томони – аргирияга чалинган кишилар инфекцион касалликлар билан оғримайди. Чунки кумуш билан “тўйинган” организм барча касаллик келтириб чиқирувчи батерияларни нобуд қилади. Шунингдек, бугунги кунда кумуш тақинчоқларга нисбатан нафақат безак сифатида, балки тиббий томондан ҳам ёндашиш лозим. Ноанъанавий ва халқ табобатида кумушдан ясалган тақинчоқларнинг шифобахшлиги ҳақида кўплаб фикрлар келтирилган. Хусусан, кумуш занжир ва узуклар артериал қон босимини пасайтиради. Ўсмирларда ҳуснбузар ва доначалардан қутилишда ёрдам беради. Қулоққа тақилган кумуш зирак мия фаолиятини яхшилайди ва диққатни жамлайди. Чап қўлга тақилган билакузук иситмани туширишда ёрдам беради. Юрак фаолиятини яхшилаш учун чап қўл номсиз бармоғингизда кумуш узук тақиб юринг. Бир-иккита кумуш узук саккиз соат солиб қўйилган бир литр сувни нафақат ичиш мумкин, балки ювинганда терини ёшартиради. Юрак қон-томир, урологик, асаб тизими, кўриш, кўп терлаш ва мигрен касалликлари билан оғриган беморларга кумуш тақинчоқларни тақиб юриш тавсия этилади. “Учинчи кўз” нуқтасига кумуш тангани ўн дақиқа қўйиш орқали бош оғриғини тузатиш мумкин. Шунингдек, бу модда ишлатилган тақинчоқлар соғлиқ ҳақида хабар берувчи индикатор ҳисобланади. Агар тақинчоқ қорайиб, рангини ўзгартирса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Яна ўқинг:  Жўхорининг тилларанг доначалари ёхуд унинг фойдали хусусиятлари ҳақида

 

Дилфуза АЗИМОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: