35 нафар самарқандлик юртдошимиз Ўзбекистон фуқароси бўлди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 мартдаги фармонига кўра Самарқанд вилоятида яшовчи 35 нафар юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини тантанали топшириш маросими ўтказилди.