Фаоллар мукофотланди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида юртимизда кенг нишонланади. Куни кеча Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги мажлислар залида тадбир ўтказилди.

Президентимиз «Юксак маънавият – енгилмас куч» номли асарида «Ҳозирги даврда матбуот, оммавий ахборот воситалари шундай қудратли кучга айланмоқдаки, ўз келажагини ўйлайдиган ҳар қайси халқ ва миллат буни сезмаслиги, ҳис этмаслиги мумкин эмас» дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда ОАВ фаолияти ривожланиб, унинг ҳуқуқий асослари такомиллашиб бораётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ­Э.Баситханова ОАВ ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этар экан, албатта келажакда ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади, дея ишонч билдирди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси муассислигидаги нашрлар, Ҳудудий нашрларнинг фаол ижодкорларига, шунингдек қўмита фаолиятини ОАВда кенг ёритаётган журналистларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

М.ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-25)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: