Режалаштирилган операцияларни қайси вақтда ўтказиш керак?
Олимлар режалаштирилган операцияларни тунда ўтказмасликни маслаҳат беради. The Daily Mail нашри хабар беришича, 21:00 дан кейин ўтказиладиган операция икки баробар қийин кечади.
Мичиган университети ходимлари 15807 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди ва операция жараёни кундузи анча осон ўтишини аниқлади.
Бундан ташқари, илгарги тадқиқотлар операцияни дам олиш кунлари ўтказиш ҳам унинг мураккаблашувига сабаб бўлишини кўрсатган эди. Мутахассислар фикрича, операцияни тавсия этилган вақтда ўтказиш кўнгилсиз натижаларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.