Яхши кайфият эмдори самарадорлигини оширади

Умуман олганда, инсон кайфияти бутун танага таъсир ўтказади. Маълум бўлишича, агар одам мавсумий грипп эпидемиясига қарши эмланиш вақтида ёмон кайфиятда бўлса, иммунизация (организмни касал юқмайдиган қилиш) самараси камаяди.

Стресс ва турли руҳий-эмоционал кечинмалар иммунитет тизимига таъсир қилиши олдиндан маълум. Эндиликда олимлар ушбу омиллар эмлаш самарасига ҳам таъсир кўрсатишини аниқлади. Тадқиқот доирасида олимлар 138 нафар кўнгиллининг кайфияти, жисмоний фаоллиги, рациони ва уйқу сифатини ҳафтасига уч мартадан баҳолаб боришди.

Барча иштирокчилар эмланганидан сўнг, олимлар эмдорининг самарасини текшириб борди. Тадқиқот натижасида, яхши кайфият эмдори самарадорлигини оширадиган муҳим омил эканлиги исботланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олмали “Смайл”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: