Қўзиқоринли шўрва

Керакли маҳсулотлар: 150 г қуритилган қўзиқорин, 3–4 дона картошка, 2 дона пиёз, 30 г ёғ, кўкатлар, лавр япроғи, 5–6 дона қалампир, туз, 100 г қаттиқ пишлоқ.

Тайёрланиши:

Қўзиқоринлар 1–2 соат давомида сувда ивитилгандан сўнг йирик қилиб тўғралади. Идишга сув қуйилади ва қўзиқорин, лавр япроғи, қалампир ва туз солиниб, қайнатилади. Қўзиқорин тайёр бўлгач, кичкина кубикча шаклида қирқилган картошка солинади. Яна 10–15 дақиқа қайнатилади, кейин майдалаб тўғралган кўкат ва пиёз қўшилади. (Пиёзни 1 ош қошиқ ёғда енгил қовуриб олиш ҳам мумкин.) Тайёр бўлган шўрвага қирғичдан ўтказилган пишлоқ қўшилади. Таом қаймоқ ёки маёнез ва кўкат билан бирга дастурхонга тортилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Болажонлар қачон тиш ювишни бошлайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: