Ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш

Мамлакатимизда чет тилларни ўқитиш тизимини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш йўлида тинимсиз саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бунда хорижлик мутахассислар тажрибаси билан танишиш, улардаги ўқитишнинг энг илғор методларини ўрганиш ва уни юртимиз таълим методикасига мослаштирган ҳолда амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, узлуксиз таълим тизимининг Давлат таълим стандартлари «Чет тилини билишнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш» (CEFR) талабларига таянган ҳолда ишлаб чиқилиб, яратилган давлат таълим стандартларининг ҳар жиҳатдан пухта бўлишини таъминлаш мақсадида халқаро экспертлар жалб этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Франциянинг халқаро педагогика тадқиқотлар маркази ва Версаль Академияси ҳамда ўзбекистонлик педагоглар иштирокида видеоконференция ўтказилди. Видеоконференцияда Франциядаги нуфузли Академия мутахассислари ва юртимизнинг француз тили ўқитувчилари француз тилини ўқитиш масалалари юзасидан муҳокамалар ташкил этилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Бугунги кунда республикада 1221 та умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида 232 минг 645 нафар ўқувчилар француз тилини ўрганиб келмоқда.

Чет тилидан умумевропа компетенциялари асосида яратилган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида умумтаълим мактабларининг 1-синфлари учун янги «Hirondelle» – «Қалдирғоч» дарслик мажмуаси яратилди. Ушбу дарсликни яратишда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилинди. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети ва Франциянинг юртимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда республикада энг илғор француз тили ўқитувчилари малакаси оширилди, махсус курсни муваффақиятли тамомлаган педагогларга сертификатлар берилди.

2013 йил 1 сентябрдан 2 минг 045 та синфда 539минг 553 нафар 1-синф ўқувчилари чет тилларни ўрганишни бошлашади. Улардан 12 минг 900 нафар ўқувчилар француз тилини ўрганади. Чет тили, хусусан, француз тилини ўқитишни самарали ташкил этиш мақсадида вазирлик томонидан қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. «Чет тилини билишнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш» (CEFR) талаблари асосида ишлаб чиқилган махсус курсларида янги ўқув йилида 1-синфларга чет тили фанидан сабоқ берадиган ўқитувчилар малакаси оширилди.

Яна ўқинг:  Оила ва никоҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: