БМТ биносида Регистон майдонининг макети ўрнатилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг туҳфаси – Регистон майдонининг макети топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл, Бош Ассамблея сессиясига келган дипломатлар, БМТ ахборот маркази ходимлари қатнашди.

Инсоният цивилизацияси бешикларидан бири бўлган мамлакатимизда илм-фан, маданият, савдо, меъморлик, ҳунармандлик азалдан ривожланган. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган Самарқандда турли ўлкалардан келган инсонлар аҳил-иноқ яшаган. Регистон эса ана шундай қадимий ва умумбашарий шаҳарнинг бетакрор рамзига айланган. Мажмуа 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Регистон бугунги кунда ҳам дунё сайёҳларини ўзига тортмоқда. Бу ерда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали унинг довруғи ва халқлар дўстлигидаги аҳамиятини янада оширмоқда.

Регистон майдонининг макети юртимизнинг қўли гул уста ҳунармандлари томонидан ясалган бўлиб, қимматбаҳо металл ва гўзал миллий нақшлар билан безатилган.

Ўзбекистоннинг «ташриф қоғози» бўлмиш ушбу экспонатнинг БМТ штаб-квартирасининг энг гавжум жойларидан бирига, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилганида ўзига хос чуқур рамзий маъно бор, деди давлатимиз раҳбари.

БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл шундай гўзал ва теран мазмунга эга туҳфа учун Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирди.

Маросим БМТ каналлари орқали эфирга узатилди.

Нью-Йорк, 19 сентябрь.

ЎзА махсус мухбири

Анвар Самадов хабар қилади.

Яна ўқинг:  Озод юртнинг обод хонадонлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: