Рекорд палов учун 2,5 тонна сабзини 6 соатда тўғраб бўлишди
Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентда “Ўзбегим” фестивали доирасида пишириладиган 8 тонналик ош учун қарийб 2,5 тонна сабзи тўғраб бўлинди. Бу ҳақда Facebook’даги “Вкусний Узбекистан” саҳифасида маълум қилишди.
“Рекорд арафасида Ўзбекистон ошпазлар уюшмасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган таниқли уста ошпазлар ҳам, шогирдлар ҳам йиғилиб, атиги олти соатда қарийб 2,5 тонна сабзини тўғраб ташлади. Ҳаваскорларга ҳам сабзи тўғрарда қатнашишга рухсат беришди”, — деб ёзди пост муаллифи.