Вақти-вақти билан тамаки чекиш ҳам доимий чекиш каби зарарли

Баъзи одамлар вақти-вақти билан тамаки чекиб туришнинг хатарли жойи йўқ деб ўйлашади. Лекин америкалик олимлар вақти-вақти билан чекиш ҳам ҳудди доимий чекиш каби зарарли эканини аниқлади.

Олимлар 40000 нафар чекувчининг қон босими ва холестерин миқдорини таҳлил қилиб, шундай хулосага келди. Чекиш билан боғлиқ касалликлардан сақланиш учун умуман тамаки чекмаслик керак. Баъзи ҳолатлардагина сигарет чекиб туриш ҳам кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Ён-атрофингиздаги одамларнинг чекиши ҳам сизда инсульт хавфини оширади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Болаларда нафас аъзолари касалликлари: ОЛДИНИ ОЛИШДА НИМАЛАР ҚИЛИШ ЖОИЗ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: