Муттасил сериал кўриш уйқу билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради

Левен университетида ўтказилган янги тадқиқот узлуксиз сериал кўриб бориш уйқу сифатининг пасайиши, хорғинлик ва уйқусизлик билан узвий боғлиқлигини кўрсатди. Тадқиқотда қатнашган одамларнинг 80 фоизини муттасил сериал кўрувчилар ташкил этди. Улар уйқу билан боғлиқ муаммолардан кўп шикоят қилишди. Уларда уйқу сифатининг ёмонлиги сериал кўрмайдиганларга қараганда 98 фоиз кўпроқ учради.

Илгарироқ Техас университети ходимлари мунтазам сериал кўриш депрессия аломати эканини айтишганди. Улар кайфияти ёмон одамлар кўп вақтини сериал кўриш билан ўтказади, шу орқали ишдан ва оиладан чалғиши мумкин деб ҳисоблаганди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кўк чучвара

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: