Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни бўлиб ўтган учрашувда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишдаги камчиликларни очиб, халқ таълими тизимидан мактабгача таълим тизимини алоҳида вазирлик сифатида ажратиб чиқиш кераклиги, яъни, Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш кераклиги, республикадаги 5 мингта боғчаларни ривожлантириш лозимлиги масаласини қўйган, – дейди Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг kun.uz таҳририят билан ўтказилган очиқ мулоқотда.

“ОАВда таълим тизимида 2 та вазирлик кимга керак, деган савол туғилган эди. Бизнинг бошқарув тузилмамиздан олиб кўрадиган бўлса, Халқ таълим вазирлиги – бу жуда кенг кўламга эга вазирлик. Тизимда 775 минг ходим фаолият юритади. Бу тизимни бошқаришни мушкуллигини барча кўз олдига келтира олса керак. Ана шу нуқтаи назардан президентимиз бу алоҳида вазирлик бўлиши керак, мактабга таълим тизими учун алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, деган масалани қўйдилар”, – дейди вазир.

Унинг айтишича, Президент билан бўлиб ўтган учрашувда мактабнинг янги ўқув йилига тайёрлиги танқидий таҳлил қилинган. Қайд этилишича, бу йилдан бошлаб мактабнинг 10-синфларида таълим яна давом эттирилади. Бу йил республика бўйлаб 9-синфларни 467 минг ўқувчи битириб чиққан бўлиб, улардан 352 минг нафари 10-синфларда ўқишни давом эттириш истагини билдирган.

Яна ўқинг:  Жажжи маликаларнинг катта ғалабалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: