Қаттиқ жазолаш болаларнинг агрессивлигига сабаб бўлади

Миссури университети олимлари қаттиқ жазоланадиган болалар 10–11 ёшларида кўпроқ агрессив бўлишини аниқлади. Шу билан бирга, улар яхши ишларни (масалан, бошқаларга ёрдам бериш) кам бажаради. Жисмоний жазолар болаларнинг характерига қаттиқ таъсир қилиши мумкин, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Мутахассислар турли мамлакатларда яшовчи 960 жуфт она-болаларнинг маълумотларини таҳлил қилди. Болаларни 1,3 ёшлигидан бошлаб 10–11 ёшигача назорат қилинди.

Болаликнинг дастлабки давридаги жазолаш билан агрессивлик ўртасида боғлиқлик кўринмади. Лекин ота-оналарнинг сержаҳллиги агрессив феъл-атвор билан алоқадор деб топилди. Бундан ташқари, олимлар ўз ҳиссиётларини бошқара оладиган болаларда агрессивлик камроқ бўлишини аниқлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЁЗ ВА МИЖОЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: