Иштаҳани қаттиқ назорат остига олиш мумкин
Рокфеллер университети олимлари семириш муаммомининг янги ечимини тақдим этишди. Бош мияда иштаҳани назорат қилувчи ҳужайраларнинг икки гуруҳи аниқланди. Бу ҳужайралар кучли иштаҳани йўқотиш орқали даволашда муҳим восита бўлиши мумкин.
1994-йили Джеффри Фридман грелин гормонининг иштаҳани йўқотишдаги аҳамияти ҳақида ёзган эди. Бу ҳужайра гипоталамусга таъсир ўтказади, унинг уколи эса қисқа касаллик (грелин етишмаслиги) давомида вазнни кескин камайтиради. Лекин бу усул кўпчилик семиз кишиларга фойда бермайди.
Юқорида эслатиб ўтилган ҳужайралар фаолияти эса бу ишда яхши самара беради. Бу нейронларни ёруғлик таъсирида ёки кимёвий йўл билан фаоллаштириш мумкин. Белгиланган ҳужайраларнинг фаоллашуви овқатга бўлган талабни камайтиради, бу эса озишга сабаб бўлади.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.