Анемия касаллигининг аломатлари
Врач-терапевт Анна Прохонкина анемия ҳақида шундай маълумот беради:
Анемия – бу қон таркибида гемоглобин ёки қизил ҳужайраларнинг камайиб кетиш ҳолати. Клиник анемия бир қанча аломатлар билан намоён бўлиши мумкин. Улар: қувват камлиги, чарчаш, серуйқулик, бош айланиши, бош оғриқ, юракнинг тез уриши, артерия босимининг пасайиши, оғир ҳолатларда ҳушдан кетиш. Қонда гемоглабин камлиги кўп ҳолларда бевосита орган ва организм тўқималарида темир етишмаслигидан дарак беради.
Бирин кетин қуйидаги белгилар пайдо бўлади: тирноқлар йингичкалашиб, мўртлашади, тери қуруқлашади, оғизнинг четларида оғриқли ёриқлар пайдо бўлади, таъм сезиш қобилияти сусаяди. Ҳид билишнинг пасайиши, сочнинг секин ўсиши ёки тўкилиши, тана ҳароратининг кўтарилиши ҳам касаллик аломатлари саналади.
Гемоглобин моддаси етишмайдиган одамнинг териси рангсиз ва силлиқ бўлади. Агар В12 витамини етишмаслиги туфайли гемоглабин камайган бўлса, тил ўзгача тарзда силлиқлашиб, қизил тусга киради, қўл ва оёқларда санчиқ пайдо бўлади.
Юқорида санаб ўтилган аломатлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этиш зарур.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.