Меъёридан ортиқ овқатланиш мия билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради

Калифорния университети профессори Сунеил Коливад меъёридан ортиқ овқатланиш мия билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришини таъкидлайди. The Daily Mail нашрида ёзилишича, одамларни ёғли овқатлар истеъмол қилишга ундайдиган иммунитетли ҳужайралар аниқланди. Бир вақтнинг ўзида, бу ҳужайраларга қаршилик кўрсатувчи восита сичқонларда синаб кўрилди. Натижада, улар кам озуқа еганлиги маълум бўлди.

Микроглия ҳужайраларига миянинг 10-15 фоиз ҳужайраси тўғри келади. Эслатиб ўтиш керакки, илгари гипоталамус (миянинг моддалар алмашинувини назорат қилувчи қисми) нейронлари семиришга қарши воситалар нишонига айланган эди. Бу нейронлар овқатга бўлган муносабатда муҳим аҳамиятга эга. Лекин энди олимлар микроглия яхшироқ самара беришини айтмоқда.

Ўтказилган тадқиқотлар юқоридаги фикрларни исботлади. Мутахассислар сичқонларга тўрт ҳафта мобайнида ёғли овқатлар бериб борди. Бу вақт ичида ёғ ҳужайраларининг миқдори кўпайишга улгурди. Баъзи жониворларга синовдаги PLX5622 моддаси қўлланди. У овқатга бўлган талабни ҳамда вазнни 20 физга камайтиргани маълум бўлди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ахборий тушкунлик: стресснинг янгича кўриниши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: