Расм чизиш мияга ўзгача тарзда таъсир ўтказади

Дрексел университети ходимлари ўтказган тадқиқотда 18 ёшдан 70 ёшгача бўлган 26 киши иштирок этди (саккизтаси рассом). Қатнашчилар расм, механик сурат чизишга ва бўяшга 3 дақиқадан вақт сарфлади. Мутахассислар уларнинг миясидаги қон оқимини назорат қилиб турди.

Тадқиқот натижасида, юқоридаги учала фаолият тури ҳам мия олд қобиғидаги қон оқимини кучайтириши маълум бўлди. Энг сезиларли таъсир механик сурат чизиш жараёнида кузатилди. Натижалар иштирокчи ўзини қанчалик иқтидорли деб ҳисоблашига боғлиқ эмас.

Ватерло университетида ўтказилан бошқа бир тадқиқот маълумотларига қараганда, расм чизиш хотирани яхшилашга ҳам ёрдам беради. Мутахассислар ёдда сақланиши зарур бўлган нарсаларни чизишни тавсия этади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ота-она бўлишга тайёрмисиз? (давоми)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: