Муваффаққиятсизликка учраган одам ўзини қандай тутиши керак?

Ла-Риоха халқаро университети ходимлари аниқлашича, ўзини бошқариш кўникмаси яхши ривожланган одамлар муваффаққиятсизликдан сўнг ўзларини қатъий ва дадил ҳис қилади. Шу билан бирга улар салбий ҳолатларга яхши бардош бера олади. Мутахассислар иш қидириш жараёнида қийинчиликка дуч келиши мумкин бўлган 15-21 ёш оралиғидаги 365 нафар талабанинг маълумотларини таҳлил қилишди.

Кўнгиллилар бир қатор тестлардан ўтказилди. Шундан сўнг, хатоларидан сабоқ оладиган, ўзини бошқариш даражаси юқори бўлган иштирокчилар қатъияатли ва дадил бўлиши аниқланди. Улар салбий ҳолатларни ҳам яхшироқ енгади. Тадқиқотчилар ўзини бошқариш кўникмасини шакллантириш мумкинлигини таъкидламоқда. Муваффақиятсизликка учраган одам ўз олдига катта мақсадлар қўйиши керак.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қўл-оёқ увушcа, бунга бефарқ бўлманг!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: