Ўртача миқдорда алкогол ичиш ҳам мияда салбий таъсирини қолдиради

Оксфорд ва Лондон университети ходимлари алкоголни ўртамиёна истеъмол қилиш ҳам мия структурасини ўзгартириши ва ақлий нуқсонлар хавфини ошириши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот 30 йил давом этди. Мутахассислар 550 кишининг (кўп ичувчилар, ўртамиёна ичувчилар ва умуман ичмайдиганлар) миясини ўрганиб чиқди. Қатнашчиларнинг ўртача ёши 40 ни ташкил этди. Улар мунтазам равишда ақлий тестлардан ўтказиб турилди.

Текширувлар алкоголли ичимлик ичиш хотира билан боғлиқ бўлган мия ҳудуди фаолиятини заифлаштиришини кўрсатди. Ҳафтасига ўттиздан ортиқ алкогол бирлигини истеъмол қилувчи одамларда хавф энг юқори кўрсаткичга эга бўлди. Бироқ, ўртача миқдорда алкогол ичувчилар, умуман ичмайдиганларга нисбатан бу муаммога анчагина кўп дуч келди. Алкоголдан кўп миқдорда фойдаланиш ақлий нуқсонлар ва мия оқ моддаси яхлитлигнинг пасайиб кетиши билан ҳам боғлиқ.

Тадқиқотчилар алкоголнинг умуман мияга фойдали жиҳатини топа олмади. Кўрсаткичларга таъсир қилиши мумкин бўлган жинс, таълим даражаси, ижтимоий статус, жисмоний ва ижтимоий фаоллик даражаси, бошдан ўтказилган касалликлар, чекиш каби омиллар ҳам ҳисобга олинди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қўрқув турларидан хабардормисиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: