Шахмат: минтақавий саралаш мусобақаси якунланди

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон кубоги ва хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида иштирок этишга йўлланма берувчи Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий саралаш мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва Халқаро шахмат федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистондан элликка яқин шахматчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

Турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Жаҳонгир Воҳидов шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади ва жорий йилнинг сентябрь ойида Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги мусобақасининг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Ёзни соз ўтказаётган болалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: