Диабетикларга гулкарам (брокколи) истеъмол қилиш тавсия этилади

Гулкарамнинг жуда фойдали маҳсулот эканлиги аллақачон исботланган. Олдинги тадқиқотлар маълумотига кўра гулкарам холестерин миқдорини камайтиради, суякни мустаҳкамлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, ҳатто ўсманинг ривожланишини тўхтатиш хусусиятига эга. Янги тадқиқот эса гулкарам 2-турдаги қандли диабет касаллигига қарши курашишда фойда беришини кўрсатди. Мутаҳассислар гулкарам экстракти қандли диабет касаллигига йўлиққан инсонларнинг қони таркибидаги шакар миқдорини камайтириш хусусиятига эга деб ҳисоблашмоқда.

2-турдаги қандли диабет касаллигидан дунёда 450 милёнга яқин одам азоб чекади. Улардан 15 фоизи буйрак шикастланиши хавфи бўлгани учун диабетга қарши препарат қабул қила олмайди. Тадқиқотчилар каламушларда синов-тажриба ўтказди. Маълум бўлишича, гулкарам таркибидаги сулфорован моддаси жигар хужайралари мавжуд глюкозалар ишлаб чиқаришни тезлаштиради ва диабет билан боғлиқ генларнинг таъсирчанлигини оширади. Сулфорофан моддасининг таъсири метформин (диабетга қарши препарат) таъсири билан таққосланди.

Олимлар ўтказган бошқа бир тадқиқотда 2-турдаги қандли диабет ва ёғ босиш касаллигига йўлиққан 97 нафар бемор қатнашди. 13 ҳафтадан кейин гулкарам экстракти иштирокчиларнинг қон таркибидаги глюкоза ва гемоглобин (қизил қон шарчалари таркибида бўладиган ва унга қизил ранг берадиган модда) миқдорини камайтиргани аниқланди. Тадқиқот жараёнида олимлар касалликни даволаш хусусияти бўлган 3852 та бирикмани ҳам ўрганишди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қовоқ қўл ва оёқдаги оғриқни қолдиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: