Ишлаб чиқариш – юксалиш омили

Бугунги тараққиёт даврида юртимизда фаолият кўрсатаётган барча ишлаб чиқариш корхоналари замонавий технологиялар билан жиҳозлангани маҳсулот сифати ва иш самарадорлигининг ўсишига хизмат қилмоқда.

Сергели туманидаги “Bel Teks” МЧЖ бугунги кунда мамлакатимизда фильтр тўқимасини ишлаб чиқараётган учта корхонанинг бири бўлиб, ўз маҳсулотлари билан металлургия, кимё, озиқ-овқат каби саноатимизнинг муҳим соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. Бу ерда фаолият кўрсатаётган ишчи ходимларнинг 80 фоизини ёшлар ташкил этади. 2008 йилда 2 нафар ишчи ўрни билан фаолият бошлаган корхонада айни дамда 15 нафар ходим меҳнат қилмоқда.

– Жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Корхонада ишлаб чиқаришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш, хавфсизликка риоя қилиш, ишни пухта ташкил этиш, “устоз-шогирд” анъаналарига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ҳар йили 2 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминламоқдамиз, – дейди муассаса раҳбари Бойиз Йўлдошев.

Корхона ишлаб чиқаришда авваллари Россия давлатидан келтирилган хомашёдан фойдаланар эди. Ҳозирда эса ўзимизнинг калава ипдан сифатли маҳсулот тайёрланиб, мижозларга етказилмоқда. Бу эса маҳсулот таннархини арзонлашишига ҳамда вақтни тежашга хизмат қилмоқда. Айни пайтда маҳаллий 1 тонна хомашёдан жаҳон андозалари даражасидаги 1000 метр квадрат фильтр тўқимаси ишлаб чиқараётган корхона ўз маҳсулотини саноатимизнинг муҳим соҳаларига етказиб бераётгани билан фахрланади.

Муассасада ишчи-ходимлар махсус кийим, тушликда иссиқ овқат билан таъминланган.

Ойгул РАЗЗОҚОВА

Яна ўқинг:  Bug‘doyzorda

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: