Жигар бир кеча-кундузда 1,5 баробар катталашади

Швейцариялик олимлар инсон жигари кемирувчиларда бўлгани каби бир кеча-кундузда ўз ҳажмининг ярми даражасида катталашиши ва яна одатий ўлчамига қайтиши мумкинлигини тахмин қилди.

Тадқиқотчилар сичқонлар жигари мунтазам равишда катталашиши ва қисқариши жараёнини ўрганди ҳамда мазкур тана аъзоси тахминан 40 фоизга ўсишини аниқлади. Бу жараён сичқонларнинг циркад ритмлари билан боғлиқ: улар тунги ҳайвонлар бўлгани сабабли жигари кундузи қисқариб, тунда катталашади.

Инсон жигари ҳам шу усулда ишлайди, фақат кемирувчилардан фарқли равишда циркад ритмлари асосида, яъни кундузи катталашади.

Экспертлар фикрига кўра жигар оқсиллар синтези учун зарур бўлган рибосомaлар сони кўпаядиган ва камаядиган гепатоцит ҳужайралари ҳисобига катталашади. Бу органнинг бир кеча-кундузлик цикли якунига етганда рибосомлар миқдори яна қисқаради. Шунингдек, олимлар инсон турмуш тарзи циркад ритмлари билан тўғри келмаслигининг салбий оқибатларини ҳам аниқладилар. Унга кўра инсон тунги вақт – жигарнинг фаол бўлмаган пайти кўпинча бедор бўлса семириш, қанд касаллиги, тушкунлик ва саратоннинг айрим турларига чалиниш хавфи ошиши мумкин экан.

 

Азиза СУЛАЙМОНОВА

Яна ўқинг:  Тўйиб ухламаслик ортиқча овқат ейишга сабаб бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: