МТМ ва ота-она ҳамкорлиги
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Миробод тумани ХТМФМТТЭ бўлими томонидан “Болани мактабга тайёрлашда МТМ ва ота-она ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарнинг биринчи қисмида болаларнинг ота-оналари билан биргаликда ишлаган ижод намуналари кўргазмаси намойиш этилди. Тадбир давомида МТМ тарбияланувчилари ўз чиқишлари билан йиғилганларни хурсанд қилишди. Семинарнинг асосий қисмида таълимнинг “Ақлий ҳужум”, “Интеллект – харита” каби интерактив усуллари ҳамда “Lapbook” инновацион технологиялари намойиши ўтказилди.