Тухумнинг 13 фойдали жиҳати
- Тухум танага қувват беради. Бир дона тухум 6 грамм юқори сифатли оқсил ва 70 калорияга эга.
- Ушбу маҳсулот жигар фаолиятига самарали таъсир кўрсатади. Унинг таркибида холин макроэлементи мавжуд.
- Тухум таркибидаги холестерин моддаси қондаги мавжуд холестеринга таъсир этмайди. Доимий равишда тухум истеъмол қилиш жигарни кам миқдорда холестерин ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатади.
- Мазкур маҳсулотни истеъмол қилиш натижасида организм учун фойдали бўлган холестерин миқдори ошади. Липопроеинлар юрак касалликлари ва инсульт хавфини камайтиради
- Кўз ўткирлиги учун тухум фойдали. Унинг таркиби лютеин ва зеаксантин антиоксидантларига бой бўлиб, катаракта хавфини бартараф этади
- Иштаҳани кўтаради. Бу нонушта учун энг мақбул таом. У инсонни тўқ сақлайди.
- Тухум оқсил манбаи саналади. Организм учун керакли бўлган моддалар билан таъминлай олади.
- У суяклар учун ҳам жуда фойдали. Унинг таркибидаги витамин D остеопароз хавфидан бартараф этади.
- Ушбу маҳсулот саратон хавфини бартараф этади. Холин моддаси аёлларда юзага келиши мумкин бўлган кўкрак саратонини юзага келишини олдини олади.
- Мушаклар фаолиятини мустаҳкамлайди. Оқсил мушаклар фаолиятига яхши самара кўрсатади.
- Хомиладорлар учун ҳам жуда фойдали. 2 дона тухум таркибидаги 250 мг холин, кундалик норма учун етарли саналади.
- Тухум соч ва тери саломатлиги учун ҳам фойдали. Тухум таркибида В гуруҳига оид витаминлар жамланган, улар соч, тирноқ ва тери саломатлиги учун жуда зарур.
- Тухум ранги маҳсулотнинг сифати ҳақида дарак бермайди. Оқ ёки жигарранг турдаги тухум таркиби товуқнинг қайси зотдан эканлиги билан боғлиқ.
Хуршида ҲУСЕНОВА