8 турдаги қаҳва тайёрлаш
Биласизми, қаҳва турли мамлакатларда турлича тайёрланади. Марҳамат, қаҳва тайёрлашнинг 8 ноанъанавий усули билан танишинг.
- Португалияликларни қаҳвани қуйидагича тайёрлашади:
50 мл лимон шарбати
100 мл қаҳва
шакар
муз (табга кўра). Ушбу ичимликка португаллар “мазагран” деб ном беришган.
- Германияда тайёрланадиган “eiskaffee” номли қаҳванинг тайёрланиши эса бироз бошқача.
Яъни:
2 ош қошиқ ванилинли музқаймоқ
1 финжон қаҳва
кўпиртирилган қаймоқ (безатиш мақсадида)
қирғичдан ўтказилган қаттиқ шоколад ёрдамида тайёрланади.
- Вьетнамликлар музли қаҳвани мақул кўришади.
У
2-3 ош қошиқ қуюлтирилган сут
120 мл аччиқ қаҳва
муз воситасида тайёрланади.
- Грецияда тайёрланадиган “Фраппе” номли қаҳванинг тайёрланиши ҳам ўзгача:
200 мл сут
50 гр ванилинли музқаймоқ
1 ҳисса эспрессо
муз
барча масаллиқлар блендерда аралаштирилади
майдаланган қаҳва сепилади.
- “Кофе-чой юанянг” номли Гонконг қаҳваси
3 ош қошиқ қуюлтирилган сут
1 ҳисса қаҳва
1 ҳисса қора чой
муз воситасида тайёрланади.
- Италияликлар томонидан тайёрланадиган “Morocchino” қаҳваси
жуда мазали бўлиб, у
Финжон тубига шоколад шарбати
1 ҳисса эспрессо
Сутли кўпик устидан
Какао ёки қирқичдан чиқарилган қаттиқ шоколад сепилади. Қарабсизки ичимлик тайёр!
- Австрияда қаҳва
1 ҳисса эспрессо
1 та тухум сариғи
Шакар ва сутга
қаҳва аралаштириш орқали тайёрланади.
Хуршида ҲУСЕНОВА