Ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари маоши аҳоли бандлиги даражасига боғлиқ бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

1 июлдан бошлаб жойлардаги раҳбарларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг шахсий масъулиятини кучайтиришнинг принципиал жиҳатдан янги тизими жорий этилмоқда. Унга кўра Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига аҳоли бандлиги ўсишининг тасдиқланган ҳар чорак прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги ёки бажармаганлиги учун лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида мос равишда мукофот берилади ёки жарима солинади.

Аҳоли бандлиги ўсишининг мезони сифатида аҳолини давлат ижтимоий суғурта ҳамда меҳнат ва пенсия қонунчилиги тизимлари билан қамраб олинган доимий, барқарор ишга жойлаштирилиши белгиланган.

Яна ўқинг:  САЛОМАТЛИК ҳафталиги давом этмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: