Маҳаллаларда “хизмат – беминнат” бепул ўқув курслари очилади
Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, сиёсий партиялар ҳамкорлиги асосида маҳаллаларда “Хизмат – беминнат” қўшимча бепул таълим бериш ўқув курсларини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади.
Мазкур ҳамкорликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар, фанлардан ўзлаштириши паст, шунингдек, кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчиларга бепул қўшимча таълим бериш, чет тиллари, кимё, физика, математика, ахборот технологиялари, спорт, мусиқа, тасвирий ва амалий санъат, соғлом турмуш тарзи бўйича ишлаб чиқиладиган ўқув дастурларини жорий қилинади.
Мазкур меморандумни амалга ошириш мақсадида томонлар “Хизмат – беминнат” ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита тузадилар.