Меҳр ва эътибор оғушида
Бухоро вилоятида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Жондор туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Халим ота Мансуров, Зариф ота Жумаев, Салим ота Ҳалимовларнинг хонадонида бўлиб, уларга Президентимиз номидан совға-саломлар топширди.
– Биз, фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, фаровон ҳаёт кечиришимиз учун зарур шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилмоқда, – дейди Зариф ота Жумаев. – Тинчлик – улуғ неъмат. Бугунги тинч ва осойишта кунларимиз бардавом бўлсин.
Тоҳир ИСТАТОВ,
ЎзА мухбири