Қизиқарли фактлар
Биз кундалик истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари борасида қизиқарли фактлар билан танишинг.
- Шоколад истеъмол қилиш ишга бўлган лаёқатни оширади ва маълумот қабул қилишни жадаллаштиради.
- Банан тановул қилиш натижасида руҳий зўриқишдан халос бўлиш мумкин.
- Организмдаги сув муозанати бузилганда бодринг истеъмол қилиш тавсия этилади. Бодринг таркиби 96 фоиз сувдан иборат.
- Ананас қадимда меҳмондўстлик ва дўстлик рамзи саналган. Шу сабаб инсонлар бир-бирига ананас туҳфа этган.
- Тухум пўчоғи калций манбаи саналади. Шу сабаб шифокорлар уни истеъмол қилишни тавсия этишади.
- Эрта тонгдан олма истеъмол қилиш, қаҳва истеъмол қилганга нисбатан инсонни тетик қилади. Ер юзида мазкур меванинг 7 мингдан ортиқ тури тарқалган.
- Помидор сабзавот эмас, балки мева!
- Шокаладдан қадимда валюта сифатида фойдаланишган.
- Пиёз уйқу чақириш хусусиятига эга. Шу сабаб уни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Хуршида Ҳусенова