Олимлар очлик саломатликка қандай таъсир кўрсатишини ўрганишди

Америкалик олимлар очлик ва муҳтожлик даври инсоннинг кейинги тақдирига қандай таъсир ўтказганини тушуниш мақсадида ўрта асрларда яшаб ўтган одамларнинг суяк қолдиқларини ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижалари “American Journal of Physical Anthropology” журналида чоп этилди, деб ёзади Соф.уз сайти.

Олимлар кишиларнинг гуруҳ бўлиб биргаликда кўмилиши табиий офат, очлик ва шу каби ҳодисалардан далолат беришини, алоҳида қабрлар эса нисбатан фаровон даврларда пайдо бўлганини тахмин қилишди.

Олимлар шунингдек, бошдан кечирилган стресснинг икки белгисини аниқлашди ва уларнинг дафн этилган икки гуруҳда қанчалик тез учрашини ўрганиб чиқишди.

Натижаларда қарама-қаршиликка дуч келинди. Оғир дамларда яхши ҳаёт кечирилган вақтга қараганда стресснинг биринчи белгиси учрайди – эмалнинг гипоплазияси (стресс туфайли тиш эмалининг яхши ривожланмаслиги, тиш шаклланишида озуқа етишмовчилиги ёки жароҳатлар).

Иккинчи индикатор – суякнинг ўсиши. «Инсон стрессни бошдан кечираётганида – бу шунчаки касаллик, синиш ёки кун бўйи оғир юк кўтариш – унинг суяклари ўсишни ва ўзини мустаҳкамлашни бошлайди. Бу белги кўпроқ нисбатан яхши даврларда яшаган кишиларда учраган, бу тадқиқотчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди», – деб изоҳ беради тадқиқот муаллифларидан бири Саманта Юсси.

«Суякнинг ўсиши – бу соғлиғида муаммолар бўлган кишиларда учрайдиган ёмон ҳолат. Бироқ бизнинг тадқиқотларимиз кўрсатишича, суяги ўсиш кузатилган кишилар аксинча соғлом бўлишган. Суяк ўстиришга икки ҳафта кетади. Шу сабабли стресс чақирган ҳодиса ўлимга олиб келувчи даражада аҳамиятли бўлган бўлса, биз ҳозир суякларнинг ҳолатидан бу ҳақида билиб олишимиз амри маҳол», дея давом этган Юсси.

Тадқиқот натижалари унинг муаллифларига жамиятнинг инқирозлардан кейин (эпидемия ёки очлик) қандай тикланишини кузатиш имконини беради.

Яна ўқинг:  СЕРВИТАМИН ТАОМНОМА бола иммунитетини оширади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: