Уй таомлари диабет хавфини камайтиради

Уй овқатларини истеъмол қилувчи инсонларда фастфуд ва яримфабрикат маҳсулотларини ейдиганларга нисбатан қандли диабет касаллигининг иккинчи тоифасига чалиниш хавфи камроқ бўлади. Ҳарвард мактабининг жамоат соғлиқни сақлаш олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари  “PLOS Medicine” журналида чоп этилди.

Тадқиқот кўнгиллиларнинг озиқланиш одати бўйича маълумотларга асосланди. Маълум бўлишича,  5–7 ҳафта давомида уйда таом истеъмол қилган тадқиқот иштирокчиларида уй овқатларини кам тановул қилувчиларга нисбатан диабетнинг иккинчи турига чалиниш 15 фоизга камайган. Буни қуйидагича тушуниш мумкин:  уйдан ташқарида овқатланишга мойил инсонлар юқори энергетик қийматли маҳсулотлар ва кам миқдордаги озуқа моддаларини истеъмол қилишади. Бу эса диабетнинг иккинчи тури пайдо бўлиш хавфини ошириб, ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.   

Диабет касаллигини олдини олишнинг анъанавий стратегияси озиқланиш одатларини ўгартириш ва жисмоний фаолиятни кучайтиришни талаб қилади.  Олимлар фикрича, улар амалга оширган тадқиқот ва хулоса диабет профилактикасида фойдали бўлади. 

Яна ўқинг:  ЎЗИМИЗНИНГ ИХТИРО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: