Китоб – улкан мўъжиза

Маълумки, китобларни уларнинг мавзуси ва аҳамиятига қараб мутолаа қиламиз. Бадиий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий китоблар ўсиб келаётган ёш авлод, қолаверса, ҳар бир китобхоннинг билим савиясини ошириб, тафаккурини ривожлантиради, фикр доирасини кенгайтиради ва унга руҳий озуқа беради. Халқимизда “Илмли ўзар, илмсиз тўзар”, деган нақл бежиз айтилмаган.

Умумтаълим мактабимизда ташкил этилган Ахборот-ресурс маркази ходимлари ҳам она Ватанимиз учун комил инсонларни тарбиялаш, фарзандларимиз қалбида юртга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий мафкура ва ғояни улар онгига сингдириб бориш масаласига жиддий эътибор қаратишмоқда. Таълим масканимизда “Китоб ёғдуси ҳамиша йўлимизни ёритиб турсин”, “Бадиий адабиётлар – миллий ғоя жарчиси”, “Камолот” ЁИҲ ва ёшлар” каби мавзуларда суҳбат ва ижодий кечалар ўтказилмоқда.

Шуниси қувонарлики, мактабда мунтазам китоб ярмаркалари, янги адабиётлар савдоси ташкил этилмоқда. Қолаверса, “Мактаб – маҳалла – жамоат ташкилотлари” хайрия тадбирлари ташкил этилиб, мактаб кутубхонаси фонди бойитиб борилмоқда. Шунингдек, улуғ шоир ва ёзувчиларнинг туғилган саналари олдидан маҳаллий ижодкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, ҳар ойда бир марта энг кўп китоб ўқиган ўқувчилар рағбатлантирилиб бориляпти. Бугунга қадар Малика Турсунбоева, Ҳожиакбар Абдураҳимов, Элбек Холматов каби ўқувчиларимиз шаҳар ва вилоят китобхонлар кўрик-танловларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашди. Бунда кутубхона мудираси, “Йил кутубхоначиси – 2014” республика танлови иштирокчиси Ҳулкар Муродованинг хизматлари катта.

Китоб – улкан мўъжиза. Шундай экан унга бўлган меҳр-муҳаббатимизни доимо ошириб бормоғимиз зарур. Келгусида ўқувчи-ёшлар қайси касб-ҳунарни эгаллашмасин бадиий китобларни мунтазам мутолаа қилиб бормоғи лозим.

 

Севара ЭРГАШЕВА,

Жиззах шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 

Яна ўқинг:  Президент янги қарорни имзолади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: