19 ёшли иқтидорли спортчимиз Садриддин – жаҳонда тенгсиз

Ўзбекистонлик спортчи Садриддин Сайматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича жаҳон премьер-лигасининг учинчи босқичида тенгсиз эканини исботлади.

Дубайда ўтган мусобақада Сурхондарёлик ўн тўққиз ёшли иқтидорли спортчи Садриддин Сайматов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У вазни 60 килограммгача бўлган каратэ усталари ўртасидаги беллашувларда грузиялик Давид Тикебучава, эронлик Беҳнам Маҳдавий, швециялик Даниел Баркелайнд, россиялик Степан Ефименко, италиялик Анхело Кресцензо, туркиялик Эрай Самдан ва Айкут Каяни енгиб, биринчи ўринни эгаллади.

Жаҳон премьер-лигаси беш босқичдан иборат бўлиб, мусобақаларга Париж, Роттердам, Дубай, Работ ва Лейпциг шаҳарлари мезбонлик қилади. Мазкур босқичлар спортчилар учун 2020 йили Японияда бўладиган Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятлидир. Мусобақалар кумитэ – яккама-якка беллашув бўйича ўнта ва ката – кўргазмали чиқиш бўйича тўртта вазн тоифасида ўтказилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, С.Сайматов Португалияда талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза, Индонезияда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

 

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Улуғ шоирнинг эҳтиромига сазовор бўлган ҳамшира

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: