Фарғонада микроГЭСдан кўчаларни ёритишда фойдаланилмоқда

Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтадиган Марғилонсойга Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган микроГЭС ўрнатилди.

Мазкур ихтиро юртимизда илк бор яратилган оддий сув генератори саналади. Тадқиқот жараёнида 6 та устун-траншеядаги кўча ёритиш чироқлари шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритиб кузатилди. Натижада соатига 3 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган генератор электр энергиянинг узлуксизлигини таъминлаши аниқланди. Мутахассислар сув генераторини эндиликда вилоятдаги бошқа сув ҳавзаларида ҳам синаб кўришмоқчи. Изланишлар давомида чархпалак қурилмаси ёрдамида 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланди.

 

uznature.uz

Яна ўқинг:  ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: