Муштарий мурожати

Фарзандим қўл-оёқ бўғимларининг қаттиқ куйиши натижасида тиришиб, ногирон бўлиб қолган. Икки марта операция қилдирдик, аҳволи бироз ўнгланди-ю, бироқ буткул тузалиб кетмади. Эшитишимча, тақдири фарзандимникига ўхшаш болалар хайрия маблағлари ҳисобидан чет элда, жумладан, Германияда даволаниб келаркан. Мен ҳам фарзандимни хорижда даволатишим мумкинми?

Нигина ПАРДАЕВА, Касби тумани

 

Нозимжон МЎМИНОВ, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари:

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериш ва ногирон болаларни соғломлаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларга ижтимоий ва тиббий кўмак кўрсатиш, уларни нуфузли чет эл клиникаларида даволатиш ана шундай лойиҳалардан биридир.

2002 йилда хайрия фондимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” ташкилоти ўртасида уч томонлама битим имзоланган эди. Келишувга кўра томонлар 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. “Friedensdorf International” ташкилоти мутахассислари ҳар йили март-апрель ойларида юртимизга келиб, хайрия фондимизнинг пойтахтдаги тиббий-ижтимоий маркази ва барча вилоятларда бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Кўрик давомида беморлар ва уларнинг яқинларига маслаҳат ва тавсиялар берилади ҳамда аҳволи оғир деб топилган беморларга Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун (6 ойдан 3 йилгача) йўлланмалар берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бемор фарзандингизни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг республика бошқаруви ва Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий филиалида рўйхатдан ўтишини тавсия қиламиз. Масъул ходимларимиз германиялик мутахассислар мамлакатимизга келганда сиз ва фарзандингизни тиббий кўрикдан ўтишга таклиф этади.

Яна ўқинг:  БОТУЛИЗМНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ – ҲАЁТНИ АСРАШ ДЕМАКДИР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: