XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-9)
Пойтахтимизда Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Замонавий демографик жараёнлар ва экологик барқарорлик масалалари” мавзуида семинар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари, таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Навоийда фольклор-этнографик жамоалар, бахши шоирлар ва катта ашула ижрочиларининг анъанавий вилоят фестивали бўлиб ўтди.