Ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланиш кайфиятга салбий таъсир кўрсатади

Копенгаген университети олимларининг фикрича, ҳаётдан мамнун ва бахтли бўлиш учун ҳафта давомида фейсбукка кирмасликнинг ўзи кифоя экан. Улар ўтказган тадқиқотда 1000 дан ортиқ одам қатнашди (86 фоизи аёллар). Иштирокчиларнинг ўртача ёши 34 ёшни ташкил қилди. Ҳар бир қатнашчининг фейсбук тармоғида 350 тадан дўсти бўлиб, улар ҳар куни бир соатдан ортиқ вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказарди. Қатнашчилар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ фейсбукдан одатдагидай фойдаланишда давом этди. Иккинчи гуруҳ эса бир ҳафтага фейсбукка киришни тўхтатди.

Тадқиқотнинг боши ва охирида олинган анкета жавобларига кўра, ҳафта давомида ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган иштирокчиларнинг кайфияти ва ҳаётга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошган. Бу ҳолат айниқса ижтимоий тармоқларда кўп мулоқот қиладиган ва бошқа фойдаланувчиларнинг саҳифасини кўздан кечиришни ёқтирадиган қатнашчиларда кўпроқ кўзга ташланди.

Тадқиқотчилар ижтимоий тармоқларга киргандан сўнг ўзини ғамгин ҳис қиладиган инсонларга вақти-вақти билан, айниқса байрам кунларида фейсбукдан ҳафталик таътилга чиқиб туришни маслаҳат беради.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Инсультни даволашда фойдаланилувчи шлем

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: