Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилар нархларига чегаралар белгиланди
Ўзбекистонда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ижтимоий аҳамиятга молик дори воситалари ва тиббий буюмларига белгиланган нарх чегаралари тасдиқланди. Улар рўйхати Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан эълон қилинди.