Хандалар
***
Байрам арафасида эр-хотин бозорда:
– Хотин, мана бу туфлидан олақол.
– Вой, нималар деяпсиз? Бунақасини ҳеч ким киймайди-ю.
– Унда мана бунисини олақол.
– Тавба, шуни оламанми? Бунақасини ҳамма кийиб юрибди-ку?
***
ДАН ходими янги йил кечаси машина ҳайдовчисидан тўхтатиб сўради:
– Сиз қандай қилиб машинага маст ҳолатда ўтирдингиз?
– Ўртоқларим ёрдам беришди.