7 кун давомида
Қўқон шаҳар мусиқали драма театри биноси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун давлат бюджетидан 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди. Томоша зали, фойеда томошабинлар учун барча шароит яратилди. Зал, саҳна ёритиш ва овоз кучайтириш ускуналари билан жиҳозланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг Марказий госпиталида янги жарроҳлик бўлими иш бошлади. 120 ўринга мўлжалланган мазкур бинода травматология, умумий жарроҳлик, урология, махсус жарроҳлик, нейрохирургия, офтальмология ва бўғинлар жарроҳликлари ҳамда жонлантириш бўлинмалари мавжуд.