ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИ НИГОҲИДА

А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида “Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида махсус курс ташкил этилди.

Ушбу курсни ташкил этишдан мақсад дунё ҳамжамияти томонидан кадрлар тайёрлашнинг ўзбек миллий модели деб эътироф этилган мазкур моделни жорий этилиши натижасида эришилган ютуқлар ҳақидаги таҳлилий маълумотларни халқ таълими тизими тасарруфидаги барча таълим муассасалари педагог ходимларига ва улар орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Шунингдек, ҳаётда ўз фикрига эга, ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган баркамол авлодни шакллантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар, кадрлар тайёрлаш миллий моделини ривожлантириш йўналишлари ҳақида зарур билимларни беришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш институтларининг ректорлари, проректорлари, кафедра мудирлари ва тегишли йўналишда дарс берувчи профессор-ўқитувчилари тингловчи сифатида иштирок этган курс машғулотлари ғоятда қизиқарли тарзда ўтказилди.

“Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги махсус курс халқ таълими тизимидаги ҳудудий малака ошириш институтлари томонидан жойларда ҳам ташкил этилиши ва уларда барча умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог ходимларини ўқитилиши режалаштирилган.

М.ҚУТЛИЕВА

Яна ўқинг:  Улуғ сиймога эҳтиром

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: